Бухорода опасидан алдов йўли билан 27 минг доллар олган ука қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39625
Бухорода ер участкаси олиб бериш баҳонасида опасини 27 минг долларга туширган ука ушланди.
(last modified 2018-11-10T11:22:31+00:00 )
ноябр 10, 2018 16:22 Asia/Tashkent
  • Бухорода опасидан алдов йўли
    Бухорода опасидан алдов йўли

Бухорода ер участкаси олиб бериш баҳонасида опасини 27 минг долларга туширган ука ушланди.

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, 8 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи М.З. Турди Фароғий кўчасида яшовчи опаси Н.З.га Бухоро шаҳридан ер участкаси олиб беришни ваъда қилади. 

У опасидан алдов йўли билан 2011 йилда 20 минг АҚШ доллари ҳамда 2015 йил май ойида яна 7 000 доллар олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.