Бухорода опасидан алдов йўли билан 27 минг доллар олган ука қўлга олинди
ноябр 10, 2018 16:22 Asia/Tashkent
Бухорода ер участкаси олиб бериш баҳонасида опасини 27 минг долларга туширган ука ушланди.
ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, 8 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи М.З. Турди Фароғий кўчасида яшовчи опаси Н.З.га Бухоро шаҳридан ер участкаси олиб беришни ваъда қилади.
У опасидан алдов йўли билан 2011 йилда 20 минг АҚШ доллари ҳамда 2015 йил май ойида яна 7 000 доллар олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ