Ҳикматулло Тўраев Тошкент Гран-при турнирида олтин медални қўлга киритди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39644-Ҳикматулло_Тўраев_Тошкент_Гран_при_турнирида_олтин_медални_қўлга_киритди
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.
(last modified 2018-11-11T06:28:34+00:00 )
ноябр 11, 2018 11:28 Asia/Tashkent
  • Ҳикматулло Тўраев
    Ҳикматулло Тўраев

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.

Газета.уз сайтининг хабарига кўра,  Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнири ўзининг энг қизғин палласига кирди. Бугун мусобақа доирасида эркаклар ўртасида -73 кг, -81 кг, аёллар ўртасида эса -63 кг ва -70 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди. 

-73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳикматулло Тўраев турнир давомида Руминия, Швеция, Франция, БАА вакилларини мағлубиятга учратди ва финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда у германиялик Игор Вандткега қарши татамига чиқди ва қийин кечган баҳсда ғалаба қозона олди. Шу тариқа, Ҳикматулло ушбу Гран-прида терма жамоа ҳисобида дастлабки олтин медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақада -60 кг вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев (кумуш), -66 кг вазнли спортчилар ўртасидаги баҳсларда эса Сардор Нуриллаев (кумуш) ва Шаҳрам Аҳадов (бронза) совриндорлар қаторидан ўрин олганди.