Ўзбекистон фуқароларига Туркиядаги визасиз режим 30 кундан 90 кунгача узайтирилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39679-Ўзбекистон_фуқароларига_Туркиядаги_визасиз_режим_30_кундан_90_кунгача_узайтирилди
Туркия Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ливия фуқаролари учун мамлакатда визасиз қолиш муддатини узайтирди.
(last modified 2018-11-12T12:51:50+00:00 )
ноябр 12, 2018 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқароларига Туркиядаги визасиз режим 30 кундан 90 кунгача узайтирилди
    Ўзбекистон фуқароларига Туркиядаги визасиз режим 30 кундан 90 кунгача узайтирилди

Туркия Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ливия фуқаролари учун мамлакатда визасиз қолиш муддатини узайтирди.

Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролик паспортига эга кишиларнинг Туркия Республикасига саёҳатлари учун ҳар 180 кун ичида 90 кундан ошмаган қайд билан 30 кун бўлган визаси режим, 90 кунгача узайтирилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан имзоланган 327-сонли қарорда айтилади. 

Туркия президенти имзолаган қарорга кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳар 180 кун ичида 90 кун Туркияда қолишлари мумкин. Шу вақтгача ўзбекистонликлар Туркияда 30 кун визасиз юриши мумкин эди.

Марказий Осиё давлатларидан фақат Қирғизистон учун 90 кунлик визасиз режим амалда эди. Туркманистон учун эса 30 кунлик визасиз режим сақланиб қолди.