Ангела Меркель Мирзиёев билан учрашмоқчи
Германия канцлери Ўзбекистон президенти билан учрашиш истагида эканини маълум қилди.
Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Парижда Биринчи Жаҳон уруши якунланишининг юз йиллигига бағишланган тантаналарда Германия канцлери билан учрашув ўтказди.
Спутник сайтига кўра, учрашувда Ангела Меркель ГФР Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш нияти борлигини хабар қилган.
“Муносабатларимизнинг бугунги ҳолати ва келажаги ҳамда халқаро ва ҳудудий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон раҳбари билан учрашувимизни сабрсизлик билан кутаяпман”, - деди Ангела Меркель.
Германия канцлери айтишига қараганда, Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак ташрифи икки мамлакат орасида дўстлик ришталарини ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади ва икки томонлама муносабатларнинг янги саҳифасини очади.