Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг янги рўйхати тасдиқланди
ноябр 13, 2018 10:49 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда аптекаларда рецептсиз сотиладиган дори воситаларнинг янги рўйхати тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Янги тасдиқланган рўйхатга кўра, рецептсиз сотиладиган дорилар сони 1250 тадан ошди. Бу олдинги рўйхатга нисбатан 129 тага кўп. Амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та дори воситалари эса ушбу рўйхатдан чиқариб ташланди.
Натижада олдин рецептсиз сотиладиган дори воситалари сони 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тага етди.
Рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини бериш тартибидан қатъий назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.
Ёрлиқ