Ўзбекистон оғир атлетикачилари жаҳон чемпионатида 5 медални қўлга киритдилар
ноябр 13, 2018 11:22 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон оғир атлетикачилари
1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахтида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Кун.уз сайтига кўра,мусобақаларда жаҳоннинг 88 мамлакатидан 600дан зиёд спортчилар иштирок этди.
12 ноябрь куни жаҳон чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар Тошкентдаги жанубий вокзалда спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Ёрлиқ