Гулнора Каримованинг ҳашаматли уйида нодир асарларни фош қилган муҳолифатчи фуқароликдан маҳрум қилинди
Ўзоқ йиллардан бери Швейцарияда сиёсий эмигрант мақомида яшаб келаётган Сафар Бекжон Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинган
Фарғона сайтига кўра, 57 ёшли Бекжон Ўзбекистоннинг Берлиндаги консуллигидан фуқароликдан маҳрум этилгани тўғрисида мактуб олганини айтади.
- Ўзбекистоннинг Берлиндаги консуллигидан хат олдим. Хатда президент фармонига кўра, 2017 йил 17 март куни мен ватандошликдан чиқарилганим айтилган. Сабаби кўрсатилмаган. Сабаб кўрсатилиши керак, мана шу сабабларга кўра, ватандошликдан чиқарилди деб яъни айб кўрсатилиши керак. Айб кўрсатилмаган. Менинг агар иккинчи ватандошлигим бўлганда, шуни сабаб қилиб кўрсатишлари мумкин эди. Лекин менинг иккинчи ватандошлигим йўқ. Менда БМТ берган қочқинлик ҳужжати бор, холос», — дейди муҳолифатчи.
Берлиндаги консуллик “дипломатик ваколатхона персонал хабарларга изоҳ бермагани айтилади.
Бекжоннинг фикрига кўра, Ўзбекистон ҳукумати унинг сиёсатчи сифатида ватанига қайтиши мумкинлиги сабаб уни фуқароликдан маҳрум этган. “Жаноб Мирзиёев ислоҳотларига ишонганида мени Ўзбекистонга киритарди. Демак, жаноб Мирзиёев менинг сиёсатчи сифатида Ўзбекистонда бўлишимга қаршилик қилаяпти. Уни танқид қилиб, унга зарба беришим мумкин бўлган сиёсатчи сифатида Ўзбекистонда бўлишимни истамаяпти”, - дейди Бекжон.
Бекжон хориж инвесторлари ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига инвестиция олиб киришни режалаштиргани, энди бу режалар амалга ошмаслигини айтади.