Ўзбекистон Украинадан дорилар импортини тўхтатди
(last modified Wed, 14 Nov 2018 06:09:23 GMT )
ноябр 14, 2018 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Украина дори ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга киритиш учун дори воситаларини божхонадан ўтказа олмаяпти.

Бу ҳақда Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилар ташкилотлари бирлашмасига кўра, сўнгги ҳафталар давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада туриб, аммо Ўзбекистон божхона хизмати улар нима учун расмийлаштирилмаётганини изоҳламаяпти.

Бундай муаммога «Юрия-Фарм» МЧЖ, «Фармак» ОАЖ, «Лекхим» АЖ, «Фармхим» МЧЖ каби фармацевтика компаниялари дуч келди.

Таъкидланишича, божхона расмийлаштируви жараёнининг тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украина томонидан Ўзбекистондан Украинага енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви ўтказилишига жавобидир.