Ўзбекистонда масъулиятсизликка йўл қўйган Пенсия жамғармаси ходимлари ишдан олинди
(last modified Wed, 14 Nov 2018 09:58:09 GMT )
ноябр 14, 2018 14:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда масъулиятсизликка йўл қўйган Пенсия жамғармаси ходимлари ишдан олинди

Ўз лавозим мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашган Пенсия жамғармаси ходимларининг 5 нафари ишдан олинди, яна 184 нафар ходимга нисбатан интизомий чора кўрилди.

Дарё сайтига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ёрқин Турсуновнинг таъкидлашича, 14 ноябрь ҳолатига кўра пенсионерларнинг 75 фоизига пенсия тўлаб берилди, пулларини пластик карта орқали олаётганларга эса 100 фоиз пенсия тўланди.

Таъкидланганидек, 2018 йилнинг ўтган даврида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига 5925 нафар фуқародан келган ёзма ариза, шикоят ва таклифларга жавоб берилди. Пенсия жамғармасининг Ишонч телефони орқали 754 нафар ва Бош прокуратуранинг Ишонч телефони орқали 198 нафар фуқародан қабул қилинган мурожаатлар ўрнатилган тартибда ўрганилди.