Меҳнат вазири: ҳар йил меҳнат бозорида 700 минг ёш ишчи пайдо бўлади
(last modified 2018-11-14T10:44:46+00:00 )
ноябр 14, 2018 15:44 Asia/Tashkent
  • Меҳнат вазири: ҳар йил меҳнат бозорида 700 минг ёш ишчи пайдо бўлади

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Тошкентда бўлиб ўтаётган Глобал тадбиркорлик ҳафталигида Ўзбекистонда барча ёшларни иш жойи билан таъминлаш муаммолари ҳақида айтиб берди. 

Вазир сўзларига қараганда, ҳар йили меҳнат бозорида 700 минг ёш ишчи кучлари пайдо бўлади ва уларнинг ҳаммасини иш билан таъминлашнинг имкони йўқ.

“Бу муаммо ечимининг ягон йўли – бу бизнес ташкил қилиш. Агар бизнес ташкил қилинса, янги иш ўринлари пайдо бўлади”, - деди Кудбиев.

Эслатиб ўтамиз, бугун эълон қилинган статистика  маълумотларига кўра, Россияга ишлаш мақсадида кириб келаётган  хорижликлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллагани айтилган эди. 

Ёрлиқ