Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида биринчи корейс-ўзбек бизнес маркази очилди
Корея Республикасининг Инчон шаҳрида Ўзбекистон-Корея бизнес марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дарё.ру сайтига кўра,тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонаси ва Корея импортчилар уюшмаси (KOIMA) ўртасида Ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат ўзбек маҳсулотини Корея бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш, Ўзбекистондан экспорт қилинаётган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтиришни биргаликда ўрганиш, Ўзбекистонга KOIMA савдо миссияларини ташкиллаштириш ва бошқаларни кўзда тутади.
Бизнес марказда намойиш залига эга «шоу-рум» доимий равишда фаолият юритади, у ерда эса тўқимачилик, ипакчилик, кимёвий, вино-водка, мева-сабзавот маҳсулотлари, сопол ва ёғоч буюмлар, заргарлик буюмларидан иборат ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари кенг турда тақдим этилади.