«Андижон» футбол жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритди
(last modified Thu, 15 Nov 2018 07:14:14 GMT )
ноябр 15, 2018 12:14 Asia/Tashkent
  • «Андижон» футбол жамоаси
    «Андижон» футбол жамоаси

Про-лига "А" гуруҳининг 35-тури доирасида “Истиқлол”дан устун келган "Андижон" (2:1) сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, 1-ўринни эгаллаши ойдинлашди.

Зеро, айни пайтда 2-поғонада бораётган “Машъал” “Андижон”дан 3 очко ортда бўлса ҳам, ўзаро ўйинлар натижасига кўра, сўнгги турдан кейин “Андижон”дан олдинга ўтиб кета олмайди. Бу эса андижонликларнинг муддатидан аввал 1-поғонани банд этганини англатади, деган хабар берилган Ўзбекистон Профессонал футбол лигасининг сайтида.

“Истиқлол” ва “Машъал” жамоалари Суперлигадан ўрин олиш учун олий дивизиондаги командалар билан бел боғлайди. Суперлиганинг охирги ўрнини эгаллаган клуб дивизионни тарк этади, унинг ўрнини “Андижон” эгаллайди.

“Андижон” Про-лигада ғолибликни қўлга киритган бўлса-да, яқинда ишлаб чиқилган “ЎФА ва ПФЛ доирасидаги мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” талабларини бажариш учун жиддий бел боғлаши шарт, дейилади хабарда. Бу ерда команда бош мурабийси Ориф Маматқосимовнинг “ПРО” лицензиясини олиши назарда тутилади.

Ёрлиқ