Ўзбекистонга қанча турист келди?
ноябр 16, 2018 17:52 Asia/Tashkent
2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 4,6 миллион хорижий фуқаро кириб келди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Уларнинг 327,2 минг нафари сафар мақсади сифатида туризмни кўрсатган - 52,4 фоизи эркаклар ва 47,6 фоизи аёллар. Уларнинг ярмидан кўпи (50,8%) 31-55 ёшдаги кишилардир.
Шу тариқа, Ўзбекистонга кириб келган барча хорижлик фуқароларнинг 7 фоизи сафар мақсади сифатида сайёҳликни кўрсатган. Кўпчилик (72%) мамлакатга қариндошларини кўриш мақсадида ташриф буюрган.
Ёрлиқ