ноябр 17, 2018 11:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон Осиё шенгени бўйича шартномани имзолади
    Ўзбекистон ва Қозоғистон Осиё шенгени бўйича шартномани имзолади

16 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида икки мамлакат расмийлари визаларни тан олиш бўйича шартномани имзолади.

Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».

Умумий визаларнинг тан олиниши Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрадиган туристларга икки мамлакат ҳудудида қийинчиликсиз ҳаракатлана олиш имконини беради.

Форум иштирокчилари ўзбек-қозоқ қўшма сайёҳлик йўналишларини ривожлантиришда ҳаво, темир йўл ва автотранспортни қайтадан ўрнатишни, шунингдек, йўлларни таъмирлашни режалаштирмоқда.

Экспертларнинг фикрига кўра, яқин келажакда Қирғизистон ва Тожикистон ҳам умумий визалар алмашинувига қўшилиши мумкин.

Форум якунида томонлар биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича умумий 16та ҳужжатни имзолади.

Ёрлиқ