Оренбургда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолди
(last modified Sat, 17 Nov 2018 11:46:36 GMT )
ноябр 17, 2018 16:46 Asia/Tashkent
  • Оренбург
    Оренбург

Кеча Октябрьский тумани бўйича полиция бўлимига “Уфа-Оренбург” автойўлининг 299 кмда автобус йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйганлиги ҳақида хабар берилди.

Спутник сайтига кўра, давлат автоинспекция ходимлари дарҳол воқеа жойига чиқишган.

Мазкур автобус Уфа шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётгани ва йўлда бузилиб қолганлиги сабабли тўхташга мажбур бўлгани маълум бўлди. Ҳодиса ҳақида ФВВ ва маҳаллий маъмуриятга хабар берилди.

Воқеа жойига авточилангар юборилди, у камчиликни бартараф этган.

“Йўловчиларга Октябрьскийга бориб, исиниб олиш таклиф этилди, бироқ улар рад этишди. Автобус иситилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф бўлмаган.