Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллар пул сарфлайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39912-Ўзбекистонга_келган_ҳар_бир_сайёҳ_ўртача_ҳисобда_617_доллар_пул_сарфлайди
Жорий йилнинг ӯтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик меҳмонлар сони 4,4 миллион нафарни ташкил этган. Бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 2,2 миллион хорижлик ташриф буюрган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 17, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллар пул сарфлайди

Жорий йилнинг ӯтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга келган хорижлик меҳмонлар сони 4,4 миллион нафарни ташкил этган. Бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 2,2 миллион хорижлик ташриф буюрган.

УзА сайтига кўра, Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган Халқаро туризм инвестицион форуми олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мамлакат сайёҳлик салоҳиятига оид статистик маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистонда 18 мамлакат учун виза режими, 50 мамлакатга кириш визаларининг соддалаштирилган тартиби, 101 мамлакат учун транзит визалари жорий қилинган.

Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллар пул сарфлайди деб ёзади манба.