Саратовда ЙТҲ содир этган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди
(last modified Sun, 18 Nov 2018 11:57:37 GMT )
ноябр 18, 2018 16:57 Asia/Tashkent
  • Саратовда ЙТҲ содир этган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Sputnikка кӯра  17 ноябрь куни Саратов вилоятида содир бўлган ЙТҲ юзасидан жиноят иши очилди, деб хабар қилди Россия ИИВ махсус вакили Ирина Волк.

“Озинки темирйўл кесишмасида поезд билан тўқнашув содир қилган автобус ҳайдовчисига нисбатан Россия ЖКнинг 264 банди 5 бўлимига мувофиқ (Йўл ҳаракати   қоидаларини бузиш) жиноят иши очилди. Ҳайдовчи ҳибсга олинди”, - ИИВ расмий дейилган хабарида.  

Жиноятчи 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистон фуқароси бўлган 61 ёшли автобус ҳайдовчиси темир йўлни кесиб ўтиш қоидаларини бузган.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни Саратов вилоятининг Озинск туманида соат 12:00 лар атрофида темир йўлни бошқарилмайдиган чорраҳа орқали кесиб ўтаётган автобус ва поезд иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Унинг оқибатида автобус ичида бўлган беш нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.