Фарғонада маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолган шахс вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39954-Фарғонада_маст_ҳолда_сигарет_чекиб_ухлаб_қолган_шахс_вафот_этди
Фарғона вилоятининг марғилон шаҳрида маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолиш оқибатида куйиш жароҳат билан дунёдан кўз юмди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 18, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • Фарғона
    Фарғона

Фарғона вилоятининг марғилон шаҳрида маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолиш оқибатида куйиш жароҳат билан дунёдан кўз юмди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, 17 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшаган Ш.Ш. маст ҳолда уйида сигарета чекиб ухлаб қолган. Оқибатида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, Ш.Ш.нинг чап биқин ва чап оёқ сон қисми куйиши жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.