Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон терма жамоаси "Dubai Cup" мусобақасининг иккинчи турида БАА устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Sputnikка кӯра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган "Dubai Cup" мусобақасининг иккинчи турида БАА жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси.
Голлар муаллифлари иккинчи бўлимда захирадан тушган Санжар Қодирқулов (75) ва Ислом Қобиловлар (80, пенальти) бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14 ноябрь куни вакилларимиз Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган эди. Навбатдаги ўйин Қувайт терма жамоасига қарши 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон жамоаси аъзолари: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азизбек Омонов (Фаррух Икромов, 70), Даврон Умиров (Остон Урунов, 46), Ислом Кенжабоев (Санжар Қодирқулов, 70), Ислом Рашидхонов (Нурулло Тўхтасинов, 60), Миржаҳон Мираҳмадов (Ойбек Рустамов, 88), Шерзод Насруллаев (Дилшод Саидов, 88), Шароф Муҳиддинов (Аброрбек Исмоилов, 60).
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Бобур Абдухолиқов ва Абдулла Абдуллаев жароҳати сабабли Дубайдаги мусобақада иштирок эта олмаяпти.