Рўзибой Қўлдош: Телевидениеда ҳали ҳам “фалончи экранда кўринмасин” деган топшириқлар бор
(last modified Sun, 18 Nov 2018 12:32:10 GMT )
ноябр 18, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Рўзибой Қўлдош: Телевидениеда ҳали ҳам “фалончи экранда кўринмасин” деган топшириқлар бор

"Миллий телерадио компания тизими ҳам моддий, ҳам маънавий эскирди. Бу тизим ислоҳга муҳтож", дейди "Маҳалла" телеканалининг Бош муҳаррири ўринбосари Рўзибой Қўлдош.

"Мен Мавжуда Мирзаеванинг бундай интервью беришини кутмагандим ва маълум маънода кутган эдим. Чунки телерадио компаниядаги бугунги вазият нафақат Мавжудани, балки барча журналистларимизни, барча режиссёрларимизни, ҳатто техник ходимларимизнинг ҳам оғриқли нуқтаси эди", деди Рўзибой Қўлдош Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда.

Бундан олдин "Ўзбекистон 24" телеканали мухбири Мавжуда Мирзаеванинг kun.uz янгиликлар сайтига интервьюси эълон қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатида Мавжуда Мирзаева "Ўзбекистон 24" телеканали раҳбарлари ўзининг танқидига муносабат билдирмаганини айтди.

"Мен Мавжуданинг фикрларини қўллаб-қувватлайман. Нафақат мен қўллаб-қувватлайман, балки бизнинг барча ижодкорларимиз ҳам қўшилади. Чунки телерадио компаниядек нуфузли даргоҳнинг ҳам манънавий ва ҳам моддий инқироз ҳолатига тушиб қолиши уят", деди тажрибали журналист Рўзибой Қўлдош.

Ёрлиқ