Россияда қалбаки паспортдан фойдаланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
ноябр 19, 2018 16:46 Asia/Tashkent
Россиянинг Тула вилояти Алексина шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки паспортдан фойдаланганлиги учун қўлга олинди.
Дарё. сайтига кўра, ўзбекистонликлар миграция ҳисобига туриш учун миграция бўлимига қалбаки пасспорт ва Россия чегарасини кесиб ўтганлик ҳақидаги нотўғри маълумотлар ёзилган миграцион харитани тақдим этган.
Ушбу фуқаролар чегарани кесиб ўтмаган. Улар Россия ҳудудида бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этган.
Ушбу ҳолат юзасидан очилган жиноят ишлари судга йўналтирилган.
Ёрлиқ