Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеяси қабул қилган резолюция муаллифларидан бирига айланди
ноябр 19, 2018 16:51 Asia/Tashkent
БМТ Бош ассамблеясининг учинчи қўмитаси томонидан қабул қилинган фашизмга қарши курашганлар хотирасини ёдда сақлаш, нацизмни қаҳрамонлаштиришни олдини олишга қаратилган резолюция муаллифларидан бири Ўзбекистон бўлди
Дарё сайтига кўра, ҳужжат Россия, Хитой, Покистон, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Боливия каби жами 39 давлат томонидан ишлаб чиқилди.
Унинг лойиҳасини қабул қилиш учун 130 давлат ёқлаб овоз берди, 51 давлат бетараф қолди.
Икки мамлакат — АҚШ ҳамда Украина қарши овоз берди. Улар буни резолюция ҳозирги кўринишида қатор инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан, сўз эркинлигини чеклаши мумкинлиги билан изоҳлади.
Ёрлиқ