Тошкент телеминораси ҳақида баъзи фактлар
(last modified Thu, 22 Nov 2018 06:09:01 GMT )
ноябр 22, 2018 11:09 Asia/Tashkent
  • Тошкент телеминораси ҳақида баъзи фактлар
    Тошкент телеминораси ҳақида баъзи фактлар

21 ноябрь куни бутун дунёда Телевидение куни нишонланди. Шу муносабат билан Спутник Тошкент телеминораси ҳақида мақола чоп этди. Ундан асосий фактларни келтириб ўтамиз.

Иншоот 1981 йилда қурилган, бунда Ўзбекистон ССР биринчи котиби Шароф Рашидовнинг ўрни катта бўлган. Бунинг учун у шахсан Брежневга қўнғироқ қилиб, шундай қиммат, аммо стратегик объектга нисбатан заруриятни асослаб беришига тўғри келган.

Минора Марказий Осиёда томоша майдони ташриф учун очиқ бўлган энг баланд иншоот бўлиб қолмоқда. Унинг баландлиги — 375 метр.

Телеминорага 10:00 дан 20:00 гача ташриф буюриш мумкин. Яқиндан бошлаб минорага кўтарилиш билан бирга, бемалол суратга ёки видеога олиш ҳам мумкин бўлди.

Чипта паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларига 25 минг, чет элликларга — 40 минг сўмга сотилади.

Минора фойесида бутун дунё бўйлаб турли мамлакатларда жойлашган телеминоралар макетларини томоша қилиш мумкин.

Тепага учта Швейцария лифти қатнайди, уларнинг тезлиги — сониясига 4 метр.

Томоша майдонида 30 марта катталаштириб кўрсатувчи бинокл бор, минг сўм эвазига 2 дақиқа фойдаланиш мумкин.

Томоша майдонидан бир қават баландда платформаси айланиб турадиган ресторан жойлашган.