Бухорода мактаб директорининг масъулиятсизлиги туфайли икки ўқувчи вафот этган
(last modified Thu, 22 Nov 2018 16:28:15 GMT )
ноябр 22, 2018 21:28 Asia/Tashkent
  • Бухоро
    Бухоро

Бухоронинг Когон туманидаги мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва совуққонлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот эт

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ботир Топилов мансаб ваколатидан фойдаланиб, таниши Тур­ғун Соқиевга тегишли, металл­дан ясалган савдо дўконини мактаб олдига ўрнатишга рухсат беради. Боиси, директор дўкон эгасидан ойма-ой пул олиб туришни мақсад қилган эди. У ҳатто соҳага оид қонун ва ҳужжатларга зид равишда Турғун Соқиев билан ижара шарт­номаси ҳам расмийлаштиради. Шундан сўнг дўкон эгаси электр тармоғига уланиб, фаолият юритишни бошлайди. Фожиага айнан дўконга тортилган электр сими сабаб бўлди.

Ботир Топилов хўжалик ишлари бўйича мактаб директори ўринбосари Олим Ширинов билан бирга, дўконга тортилган электрдан ноқонуний фойдаланишни одат қилади. Мактаб ҳудудида бўладиган пайвандлаш ва бошқа электр энергияси зарур бўладиган ишлар учун дўконга тортилган электр симидан фойдаланилади. Ўша сафар ҳам мактаб раҳбарлари электр симига уланиб, ундан қонунга хилоф равишда фойдаланди. Кейин эса масъулиятсизлик қилиб, симни тармоқдан узишни унутди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ботир Топиловга мактаб ўқувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шу жумладан, мактаб ҳудуди ва атрофида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Аммо у ўз вазифасига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлди.

Қаровсиз қолдирилган электр сими савдо дўконининг металл корпусига тегиши натижасида корпусда электр токи ҳосил бўлади. 2017 йил 25 ноябрь куни ушбу дўкон ёнида ўйнаб юрган биринчи синф ўқувчилари С.Норов ва Ж.Аҳадов бехосдан дўкон корпусини ушлаб олишади. Оқибатда уларни электр токи уради.

Икки ўқувчининг электр токи уриши натижасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганда мактаб директори гувоҳларни ҳақиқий ҳолатни яширган ҳолда кўрсатма беришга мажбур қилади. Қинғир иш фош бўлмасдан қолмади.

Ёрлиқ