Cоқолли қўшиқчи “Ўзбекконцерт”га ўз талабини қўйди
(last modified Sat, 24 Nov 2018 06:05:41 GMT )
ноябр 24, 2018 11:05 Asia/Tashkent
  • Cоқолли қўшиқчи
    Cоқолли қўшиқчи

Чеченистон халқ артисти Санжар Жавбердиев (Сан Жей) унинг ижодига Ўзбекистоннинг атоқли хонандалари баҳо берадиган бўлсагина “Ўзбекконцерт” ходимлари олдида ўз ижодини намоён қилишга рози эканини билдирди

Turon24 сайтига кўра,бундан олдин артист Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб, унда лицензия олишига кўмак беришини сўраганди. Хонанданинг сўзларига кўра, “Ўзбекконцерт” ташкилоти унинг соқоли борлиги сабаб лицензия бермаган. Видеомурожаатни кўрган “Ўзбекконцерт” раҳбари Одил Абдуқаҳҳаров Turon24 нашрига хонанда ташкилотнинг эксперт комиссиясининг навбатдаги мажлисига таклиф қилинганини айтган. У қўшиқчининг ижоди маҳоратига қараб баҳоланиши таъкидлайди. Абдуқаҳҳоровнинг сўзларига кўра, мажлис очиқ бўлиб, унда журналист ва жамоат арбоблари қатнашадилар.

«Ижодимдан ўрин олмаган миллий классик композициялар ижроси орқали менга баҳо беришларини мақсадга мувофиқ эмас, деб биламан. Мен Чеченистон халқ артистиман. Майли, қўшиқларимга Ўзбекистон эстрадасининг машҳур хонандалари баҳо беришсин», — дейди хонанда.

«Келсин, вокал маҳоратини кўрсатсин, агар у ижодий кенгаш талабига жавоб берса, у ҳолда лицензия берилади. Лицензияни бериш-бермасликни фақат Кенгаш ҳал қилади», — деди Одил Абдукаҳҳоров.