Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди
(last modified Sat, 24 Nov 2018 11:45:56 GMT )
ноябр 24, 2018 16:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди
    Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатда ОИВ инфекцияси билан касалланиш ҳолати ва хасталик тарқалишини олдини олиш борасида Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар, мавжуд муаммолар ҳамда келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Республикада 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 37872 нафар (100 минг аҳоли сонига нисбатан интенсив кўрсаткич – 115,8) шахс ОИВ инфекциясини юқтирган.

Мамлакатда мазкур инфекция тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилиши натижасида кейинги йилларда бу борадаги эпидемик вазиятда бироз барқарорлашган. Ушбу инфекция билан касалланганлар сони 2017 йилда 2013 йилга нисбатан 222 нафарга (5 фоиз) камайган.

Марказ раҳбарининг ахборотида қайд этилганидек, сўнгги йилларда аҳолининг ихтиёрий равишда ва маълум гуруҳларни қонун ҳужжатлари асосида мажбурий равишда лаборатория текширувлари билан қамраб олиш кўрсаткичлари ортди.

Йиғилишда мазкур йўналишда мавжуд муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ОИВ инфекцияси диагностикасида ва беморларни даволашда ишлатиладиган диагностикумлар, тест-системалар ва реагентлар билан таъминот узлуксизлигини таъминлаш, лабораториядаги мавжуд асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва ҳар йили метрологик кўрикдан ўтказиш учун ажратиладиган маблағларнинг етарли эмаслиги, туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари жойлашган бинолар таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, тегишли лойиҳаларни амалга оширишда ННТ иштироки талаб даражасида ташкил этилмаётгани каби вазифаларга етарли эътибор қаратилмаяпти.

Ёрлиқ