Урганчда 4000 кишига мўлжалланган жоме масжиди бунёд этилди
(last modified Sun, 25 Nov 2018 07:11:42 GMT )
ноябр 25, 2018 12:11 Asia/Tashkent
  • Урганч
    Урганч

Урганч шаҳрида ,«Ниёз Муҳаммад Охунд бобо» жоме масжиди қурилиши якунланди

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг январь ойида Хоразм вилоятига амалий ташрифи давомида янги масжид пойдеворига биринчи тамал тошини қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ бериб, фикр-мулоҳазалар билдирган эди.

Орадан бир ярим йилдан ошиқроқ вақт ўтгач, хайрли иш ниҳояси етди. Умумий майдони 3,5 гектарни эгаллаган масжид мажмуасида 4000 нафар намозхон учун зарур бўлган барча шарт–шароитлар яратилган.

Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлаган. Масжид ёнида баландлиги 47 метр бўлган минора бор. Бу масжиднинг меъморий тузилиши жиҳатидан Ўзбекистонда ўхшаши йўқдир.