Ўзбекистон ИИВ делегацияси Интерпол бош ассамблеяси сессиясида қатнашди
(last modified Sun, 25 Nov 2018 08:11:09 GMT )
ноябр 25, 2018 13:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ИИВ
    Ўзбекистон ИИВ

[Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Интерпол бош ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Тадбирда Интерполга аъзо давлатлардан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ делегат ҳамда полиция органларининг 85 нафар турли даражадаги раҳбари қатнашди.

Бош Ассамблея сессиясининг кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири Интерпол ижроия қўмитасига, президент лавозимига сайловларни ўтказиш бўлди.

Ушбу лавозимга Корея Республикаси ва Россия Федерациясидан номзодлар кўрсатилиб, овоз бериш натижаларига кўра Корея Республикаси вакили Ким Чон Ян Интерпол ижроия қўмитаси президенти этиб сайланди.

Бош Ассамблея иштирокчилари кун тартиби лойиҳасини тасдиқлагач, тадбир ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон делегацияси БАА ички ишлар вазири, шайх Саиф бин Заед Ал Нахаян, амирликлар ИИВ бош инспектори, генерал-майор Аҳмад Носир ал-Раиси, Интерпол бош котиби Юрген Шток,