АҚШда Ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда
(last modified Mon, 26 Nov 2018 06:08:07 GMT )
ноябр 26, 2018 11:08 Asia/Tashkent
  • АҚШда Ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда

 “Open Doors” халқаро таълим ташкилоти хабарига кўра, 2018  йилда АҚШда таълим олаётган хорижий талабалар сони 1 миллиондан ошган (1 094 792), uznews.uz хабарига асосан.

Тошкентдаги америка элчихонаси хабарига кўра, АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилга нисбатан 12,9 %га ошиб – 570 кишини ташкил қилган. Уларда 50 % бакалавр даражаси учун қолган 50 % магистрлик даражасини олиш ва даражасиз инглиз тилини ўрганиш мақсадида борган талабалардир.

Хабарда айтилишига кўра АҚШ хорижий мамлакатдан келган талабалар сони бўйича дунёда биринчиликни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Россия”  таълим форумида 80 та Россия олийгоҳлари ректорлари иштирок этган, 100 дан ортиқ шартномалар имзоланган эди.

Россиядага Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, айни дамда Россияда 23 минг нафар ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Ўзбекистонда эса 4та Россия ОТМлари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ