Фарғонада 10 ой давомида 668 нафар аёл жиноят содир этган
Фарғона виляотининг Бағдод, Данғара, Бувайда ва Ёзёвон туманида аёллар ўртасидаги жиноятчилик сони ошганлиги айтилади.
Дарё сайтига кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойида бу вилоятда 668 нафар хотин-қиз томонидан 603 та жиноят содир этилган
,Фарғона тумани «Юқори гулшан» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Ёқут Асилеванинг жиноят иши кўрилди.
Судланувчи 2018 йил 11 сентябрь куни соат 14.30 ларда Фарғона тумани «Ҳувайдо» маҳалласида бўлаётган тўй маросимига кириб, у ерда 2017 йилда туғилган О.Шерматовани ташқарига олиб чиқиб кетади. «Damas» русумли йўловчи автомашинада одамлар эътиборидан четроқ овлоқ жойга олиб келиб, унинг қулоқларидаги нархи 200 минг сўм бўлган бир жуфт тилла сирғани ечиб олади.
О.Шерматовани хавфли аҳволга солиб қўйиб, кўчада қолдириб, воқеа жойидан яширинади. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан мазкур жиноят фош этилди.