Тошкентда иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади
-
Тошкент
8 декабрдан бошлаб Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархи оширилиши кутилмоқда.
«Тошиссиққуввати» ДУК хабарига кўра, нархлар «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан кўтарилади.
Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади. Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18 609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади. Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 13 843,47 сўмни ташкил этади.
Иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш тарифи иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баробарлик миқдорини қўлланган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб берилувчи иситиш учун иссиқлик энергиясидан ташқари).
Иссиқ сув ҳисоблагич қурилмалари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳақ иссиқ сув таъминоти хизматларига ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.