Бухорода маст бобо 5 ёшли набирасини ўлдирди
ноябр 26, 2018 11:42 Asia/Tashkent
-
Бухоро
Бухоро вилоятида маст ҳолатдаги эркак ўз набирасини уриб ўлдирди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, «жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 22.30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи У.Т. маст ҳолда, бирга яшаган 5 ёшли қиз бола набирасини сув ўйнаб, устини ҳўл қилганлиги сабабли унинг танасининг турли жойларига қўли билан урган вақтида қизалоқ боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган», — дейилади хабарда.
Натижада 5 ёшли қизалоқ касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. У.Т. қўлга олинган.
Ёрлиқ