Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ бош котиби Ўзбекистонга келди
(last modified Tue, 27 Nov 2018 07:02:04 GMT )
ноябр 27, 2018 12:02 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Кеча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегация қабул қилинди.

Кун.уз га кўра,тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамроев меҳмонларни республикага ташрифи билан самимий қутлаб, ўлканинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Пан Ги Мун ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилди. 

Бугун, 27 ноябрь куни, Нукус шаҳрида «Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ўтказилади.