Қишлоқдошини ваҳшийларча ўлдирганлар узоқ муддатга қамалди
ноябр 27, 2018 14:12 Asia/Tashkent
-
Қишлоқдошини ваҳшийларча ўлдирганлар
Фарғонада чет элда жиноий қилмишга қўл урган, қишлоғига қайтиб келиб, такроран ўта оғир жиноятни содир этган шахс ва унинг шерикларига нисбатан қўзғатилган иш судда кўрилди.
Дарё сайтига кўра, қотиллик изларини йўқ қилдик, дея хомтама бўлганлар узоққа бора олмади. Орадан саккиз кун ўтиб, бешовлон бирин-кетин ҳибсга олинди. Суд мажлисида инкор этиб бўлмас далиллар билан уларнинг айби исботлангач, қасддан бировнинг умрига зомин бўлган А.С., С.Х., М.Қ., Х.В. ва Т.Д.лар 17 йилдан тортиб, 20 йилгача узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
«Ҳуқуқ» газетасида ҳам ўта оғир жиноят содир этган шахс ва унинг шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилгани ҳақидаги мақола чоп этилган.
Ёрлиқ