ноябр 28, 2018 10:50 Asia/Tashkent
  • сув таъминоти
    сув таъминоти

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрдаги қарори билан Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Газета.уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларига олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди. Ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши лозим.

Истеъмолчи кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмаса, Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.

Ёрлиқ