Тошкентда Эйфель минораси барпо этилади
ноябр 28, 2018 11:55 Asia/Tashkent
-
Тошкент
Тошкентдаги «Дамариқ» каналининг Олмазор тумани, «Тараққиёт» кўчасидан оқиб ўтувчи қисмида «Сой бўйи сайилгоҳи» дам олиш масканини барпо этиб, Париждаги Эйфел минораси каби минора қурилади.
"Халқ сўзи" хабарига кўра,дам олиш маскани барпо этилишига тамал тоши қўйилиши арафасида «Дамариқ» канали атрофида ноқонуний қурилмалар аниқланиб, 18 та турар ва 9 та нотурар жой объэкти бузилди, дарахтларга шакл берилди, канал атрофи ободонлаштирилди.
«Сой бўйи сайилгоҳи» дам олиш масканида жаҳоннинг турфа шаҳарлари рамзларига айланган Париж шаҳридаги Эйфель, Лондондаги Биг Бен, Бухорои шарифдаги Минораи Калон сингари дунёга донғи кетган обидалар қиёфасини акс эттирувчи бинолар ҳам бунёд этилади.
Ёрлиқ