Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг 173-аъзосига айланди
ноябр 28, 2018 14:24 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди
Турон 24 сайтига кўра,27 ноябрда Женевадаги навбатдаги йиғилишида ХМТ кенгаши Ўзбекистоннинг аъзолик аризасини қўллаб-қувватлади.
«Ўзбекистонни ХМТ оиласига қабул қилингани билан қутлайман. Мамлакат қадимдан савдо йўллар чорраҳасида жойлашган ва шу учун ҳам азалдан муҳожирлар қатнови гавжум бўлган ҳудудлардан бири бўлган», деди ХМТ янги бош директори Антонио Виторино.
Ўзбекистон томонидан йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Низомов қатнашди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий Осиёда бу ташкилотга энг охири қўшилган давлат бўлди.
Ёрлиқ