Мирзиёев таклиф этган номзод халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди
(last modified Fri, 30 Nov 2018 12:10:41 GMT )
ноябр 30, 2018 17:10 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев таклиф этган номзод халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди

Шавкат Мирзиёев янги ҳокимга тегишли кўрсатмаларни берди.

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Фарҳод Эрмановни тайинлаш тўғрисидаги масала Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди.

Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган. Халқ депутатлари кенгашининг партиялар гуруҳлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда ҳам Фарҳод Эрманов номзоди қўллаб-қувватланган.

Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ бошқармалари бошлиқлари вазифаларига ҳам янги раҳбарлар тайинланган эди.

Президент вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ