Хитой жамлоқларидаги ўзбеклар учун Мирзиёев нима қила олади?
-
Хитой бир миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, ўзбек ва тожик мусулмонларни жамлоқларда қамаган.
Бир гуруҳ ўзбеклар Шавкат Мирзиёевни Хитой ҳибс жамлоқларида сақланаётган миллионлаб уйғур ва ўзбекларнинг тақдирига бефарқ бўлмаскка чақиришди.
Фаоллар Хитойдаги жамлоқларда уйғур, қозоқ, қирғизлар билан бирга ўзбеклар ҳам сақланаётганини айтмоқда.
Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Мурожаатни ташкил қилувчиларга кўра, бу Ўзбекистон ҳукуматининг Хитойга мурожаат қилишига тўсқинлик бўлмаслиги керак.
"Мазкур лагерлар фаолиятига қарата Қозоғистон ва Қирғизстон ҳукуматлари ўз муносабатларини билдиргани ва Хитой ҳукуматидан ўз миллатдошларига қилинаётган босимни тўхтатишни сўраганларидан сўнг лагерлардаги қозоқ ва қирғиз қондошларимизнинг аҳволлари яхшиланган, кўплари озодликка чиққан", дейилади унда.
Хитой ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий мусулмонлар учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қурмоқда.
Шинжондаги уйғурлар орасидаги миллионлаб мусулмонлар маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.
Хитой бир миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, ўзбек ва тожик мусулмонларни жамлоқларда қамаган.
Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.
Уларга кўра, бу терроризм хавфи билан курашиш мақсадида ташкил қилинган "касбий тайёргарлик марказларидир".
Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.
Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.
Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.