1 январдан маошлар 10% га оширилади
(last modified Sun, 02 Dec 2018 14:02:33 GMT )
декабр 02, 2018 19:02 Asia/Tashkent
  • 1 январдан маошлар 10% га оширилади

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб 1 разрядли ходимлар маоши +15 %га, иккинчи разряд +10 %га ва учинчи разрядга +5 %га оширилиши мумкин.

Sputnikка кӯра Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб минимал иш ҳаққи 577 минг сўмгача оширилиши мумкин. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган. 

Хусусан, 1 декабрга қадар мавжуд бўлган ЭКИҲнинг 2,476, 2,725 ва 2,998 бараварига тенг  коэфицентлар тегишли равишда 2,847, 2997 ва 3,148 рақамларига ўзгартирилади.

Шундай қилиб, 2019 йилнинг 1 январидан бишлаб биринчи разряд квалификациясга эга бўлган ходимларга энг кам иш ҳаққи 577 минг сўм (+15%), иккинчи разрядга - 607 минг сўм (+10%) ва учинчи разрядга - 638 минг сўм (+5%) миқдорида минимал иш ҳақи белгиланади.

Шу ўринда Меҳнат учун тўланадиган минимал иш ҳақи ва энг кам ойлик иш ҳаққи (ЭКОИҲ) ни адаштирмаслик лозим. Ўзбекистонда  2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ЭКОИҲ миқдори 202 730 сўм этиб белгиланган бўлсада, ушбу миқдор турли жарима, солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланилади.

Ҳар қандай ишда ишлайдиган ходим ва ишчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги қарорига асосан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона сеткаси асосида тўланади. Тариф сеткасига мувофиқ минимал иш ҳаққи камида ЭКОИҲнинг 2,476 бараварига тенг.  Бугунги кун ҳолатига бу 501 минг сўмни ташкил этади.