Танишини 13 минг долларга алдаган фирибгар қўлга олинди
(last modified Mon, 03 Dec 2018 15:16:21 GMT )
декабр 03, 2018 20:16 Asia/Tashkent
  • Танишини 13 минг долларга алдаган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон Ички ишлар бошқармаси ходимлари тендерда ютиб олишни айтиб, алдов йўли билан 13 минг долларни ўзлаштирган фуқарони қўлга олишди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

“Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи А.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 9 сентябрь куни туман марказида муқаддам судланган М.У. исмли таниши унга “Темир йўл” қурилиш фирмаси тендерини ютиб олишини айтиб, алдов йўли билан  13 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган”, - дейилган хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.