Самарқандда маҳалладошининг уйига кириб, 5 кишига жароҳат етказганлар ушланди
декабр 04, 2018 16:52 Asia/Tashkent
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида 4 киши маҳалладошининг уйига кириб, 5 кишини уриб жароҳатлаган.
Дарё сайтига кўра, 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар «Боғихон» МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган,
Натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндошлари касалхонага ётқизилган. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ