Ўзбекистон аҳолиси 17 йилдан кейин 43,6 миллион кишини ташкил қилиши айтилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40623-Ўзбекистон_аҳолиси_17_йилдан_кейин_43_6_миллион_кишини_ташкил_қилиши_айтилади
Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 43,6 миллион кишига етиши мумкин.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 04, 2018 17:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон аҳолиси
    Ўзбекистон аҳолиси

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 43,6 миллион кишига етиши мумкин.

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматига кўра, 

17 йил мобайнида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,4 бараварга, яъни 18,5 миллиондан 25,9 миллион кишигача ўсиши мумкин. Жумладан, биринчи марта меҳнат бозорига чиқаётганлар сони 720,2 минг кишини ташкил этиши мумкин.

Вазирлик ҳисобига кўра, мамлакат аҳолисининг умумий тузилишида шаҳар аҳолиси 17 йил ичида 50,6 %дан 58,7 %гача кўпайиши, қишлоқ аҳолиси эса 49,4 %дан 41,3 %гача камайиши мумкин. Шу билан бирга, эркаклар сони 49,8 %дан 49,5 %гача камайиши, аёллар сони эса -  50,2 %дан 50,5 %гача ўсиши мумкин.