декабр 04, 2018 20:13 Asia/Tashkent
  • «Тошкент—Хўжанд—Қўқон—Тошкент»
    «Тошкент—Хўжанд—Қўқон—Тошкент»

Тез орада Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан «Тошкент — Хўжанд — Қўқон — Тошкент» йўналишида автобус қатновлари йўлга қўйилиши кутилмоқда

"Халқ сўзи" газетасининг хабар қилишича, 4 декабрь куни мазкур йўналишдаги қатновларни ташкил этиш борасидаги масалаларни ўрганиш мақсадида илк техник синов қатнови йўлга чиқди. Агентлик мутахассислари тожикистонлик ҳамкасблари билан бирга мазкур йўналишнинг ҳаракат жадвали, чегара ва божхона назорат пунктларидан ўтиш жараёни ва бошқа техник масалаларни ўрганиб чиқади.

— Шу кунга қадар қўшни Тожикистонга тўртта йўналиш очилган, — дейди агентликнинг автомобиль ташувларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аброр Исаев. — Булар «Тошкент—Хўжанд», «Термиз—Душанбе», «Денов—Душанбе» ва «Самарқанд—Панжикент» йўналишларидир. Навбатдаги йўналиш ўзбек ва тожик халқлари учун яна бир қулайликдир.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан халқаро автобус йўналишлари сони 12 тага етказилди. Шундан 5 таси Қозоғистон, 2 таси Россия Федерацияси, биттаси Қирғизистон, қолгани эса Тожикистонга қатновларни амалга оширади.

Ёрлиқ