декабр 05, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

Бугун Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов Остонада Қозоғистон бош прокурори Кайрат Кожамжаров билан музокара ўтказган.

Дарё сайтига кўра, Отабек Муродов Кайрат Кожамжаров билан халқаро келишувлар доирасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, жиноий-ҳуқуқий соҳа, экстрадиция ва жиноий даромадларни қайтариш масалаларини муҳокама қилди. Асосий эътибор терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш муаммоларига қаратилган.

«Ўзбекистон — халқаро ҳамкорлик бўйича бизнинг асосий шеригимиз. Ҳар йили ўнлаб жиноятчиларни экстрадиция қиламиз, жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатамиз», деган Қозоғистон бош прокурори.

Масалан, 52 ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган автобуснинг эгаси О.М. 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида ушланган. У ўша пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб, воқеа жойидан яширинган эди.

Ёрлиқ