Ўзбекистон жаҳон терроризм индексида 134-ўринни эгаллади
(last modified Thu, 06 Dec 2018 06:17:45 GMT )
декабр 06, 2018 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон жаҳон терроризм индексида 134-ўринни эгаллади
    Ўзбекистон жаҳон терроризм индексида 134-ўринни эгаллади

Ўзбекистон жаҳон терроризм индексида рўйхатнинг энг сўнгги поғонасидани жой олди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Ҳисоботни Австралия иқтисодиёт ва жаҳон тадқиқот Институти тайёрлади.

2018 йилда Ўзбекистон 134-поғонадан жой олди. Етакчи мамлакатлар учлигига Ироқ, Афғонистон ва Нигерия кирди, рўйхатнинг ўртасидан Тожикистон, 34-ўриндан эса Россия жой олди.

Терроризм жаҳон индекси (GTI) «террорчилик таъсирини» акс эттириб, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, геосиёсий омилларнинг радикал оқимлари омиллари таҳлили асосида қурилади. Рўйхатга 163 та мамлакат кирган.

Ёрлиқ