Ўзбекистонда қайнонасини ваҳшийларча ўлдирган келин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40733
Жорий йилнинг ёз ойларида самарқандлик 36 ёшли аёлнинг қайнонасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар қилинганди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 06, 2018 19:32 Asia/Tashkent
  • қайнонасини ваҳшийларча ўлдирган келин
    қайнонасини ваҳшийларча ўлдирган келин

Жорий йилнинг ёз ойларида самарқандлик 36 ёшли аёлнинг қайнонасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар қилинганди.

У бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери, яъни 2006 йилдан қайнонаси билан бирга истиқомат қилган. Оилада келишмовчиликлар бўлган. Қайнона ҳовлининг ярмини сотиб, уни қизига расмийлаштириб бергач, ўртада ўзаро низолар авж олган. Аммо гувоҳлар фикрига таянадиган бўлсак, қайнона ўғлини ва келинини бу ҳовлидан чиқариб юбориш ниятида бўлмаган. Ўзаро келишмовчилик эса давом этаверган.

Шундай кунларнинг бирида қулай фурсатни пойлаб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган келин қайнонасига кетма-кет пичоқ санчади.

Келиннинг қилмишлари фош бўлди, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди , у 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.