Россия Темир йўллари “Қозон – Тошкент - Қозон” йўналишида поездлар қатновини йўлга қўйди
декабр 09, 2018 11:20 Asia/Tashkent
-
“Қозон – Тошкент - Қозон” йўналиши
Россия Темир йўллари (РЖД) 11 декабрдан “Қозон – Тошкент - Қозон” йўналишида поездлар қатновини бошлайди.
Спутник сайтига кўра, 2018/2019 йилги поездлар қатнови янги жадвали 9 декабр соат 00:00 дан бошлаб кучга кирди. Унга кўра, бир неча хорижий йўналишларга, жумладан Тошкентга ҳам доимий поездлар қатнови йўлга қўйилган", - дейилган хабарда.
Янги жадвалга кўра “Қозон – Тошкент” ва “Тошкент – Қозон” йўналишларида поездлар ҳафтасига бир маротабадан қатнайди. Поездлар Қозондан сешанба кунлари, Тошкентдан - шанба кунлари йўлга чиқади.
316Ф, Қозон – Тошкент 23:55 – 05:00 (йўлда 3 сутка 3 соат 5 дақиқа)
315 Ф, Тошкент - Қозон 03:50 – 06:10 (йўлда 3 сутка 4 соат 20 дақиқа)
Ёрлиқ