декабр 11, 2018 11:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик гимнастикачи
    Ўзбекистонлик гимнастикачи

Ўзбекистонлик Сабина Ташкенбаева “Christmas cup” халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди

Спутник сайтига кўра, 8-9 декабрь кунлари Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Christmas cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 9 мамлакатдан 341 нафар спортчи иштирок этди.

Турнир якунига кўра ўзбекистонлик Сабина Ташкенбаева барча йўналишлар – кўпкураш, ҳалқа, копток ва тасма билан машқларда олтин медалга эга чиқди.

 

Ёрлиқ